Бугун Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси Негмат Исоевнинг туғилган куни.

    Негмат Исоев 1959 йил Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида таваллуд топган. 64 ёшни қарши олган мураббий 40 йилга яқин Самарқанд давлат университети спорт фаолиятига ўзининг беминнат хизматларини қўшиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати университет жамоаси Негмат Исоевни самимий муборакбод этиб,  узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши