"Инсон қадр-қиммати ва тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш - эркинлик, адолат ва барқарор тинчликнинг асосидир. БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга кўмаклашишни мақсад қилган. Ер юзи аҳолисининг кўпчилик қисми инсон ҳуқуқлари бўйича етарлича тушунчага эга эмас. Бу борада бизнинг асосий вазифамиз  дунё аҳолисида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, инсон ҳуқуқларини ўқитишни таълимга жорий қилиш ҳисобланади..."