Ҳозирги глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга биргина мамлакат миқёсида эришиб бўлмайди, балки бутун дунё бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш, асосий йўналишларни белгилаб олиш ўта муҳимдир. Бу борада Самарқанд давлат университетида дунёнинг нуфузли олимлари билан ҳамкорликда анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган «Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар» мавзусидаги халқаро илмий анжуман муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.
    Жорий йил тўртинчи марта бўлиб ўтадиган анжуман соҳада фаолият олиб борадиган нуфузли ташкилотлар ва жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатлари олимлари, экспертлар, инвесторлар, мутахассисларнинг  ўзаро тажриба ва фикр алмашиш ҳамда истиқболда режалаштирилган вазифаларни ишлаб чиқиши кутилмоқда.
    “Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал муаммолар» мавзудаги  IV халқаро илмий-амалий анжуманда  коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ва жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Концепциясини амалга оширишнинг муҳим масалалари ва муаммолари, стресс омиллар таъсиридаги ноқулай минтақаларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишнинг устувор йўналишлари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда  замонавий био ва агротехнологияларни қўллашнинг аҳамияти, озиқланиш ва овқат ҳазм қилиш соҳасидаги замонавий тадқиқотлар ҳамда уларнинг долзарб масалалари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграсияси каби долзарб масалалар муҳокама этилиши кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда, дунёнинг турли минтақаларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли илмий-тадқиқот ишлари конференциянинг диққат марказида бўлади.

    Бакриддин Зарипов,
    Самарқанд давлат университети профессори, академик.