Сизни бугунги тарихий ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман.

    Бугун Сиз Ўзбекистон  ёшларининг нималарга қодир эканлигини амалда кўрсатдингиз. Ватанимиз байроғини юксакларга кўтардингиз. Сизнинг ғалабангиз бутун ўзбек халқининг ғалабасидир.

    Чемпионлик шоҳсупасида, олтин медални,  Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан олишингиз барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.

    Эл-юртимизнинг ишончини оқлаб, мустақил Ўзбекистон спорти тарихида ёрқин саҳифа очган оламшумул зафар соҳиби бўлган Сиз каби жасур ва ватанпарвар ёшларимиз сафи тобора кенгайишига ишонаман.

    2021 йил 28 июль санаси жаҳон спорт тарихига, Самарқанд давлат университети битирувчиси Давлат Бобоновнинг «Токио-2020» Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритгани, олтин ҳарфлар билан муҳрланган бўлса, бугунги ғалабангиз, Жаҳон чемпиони мартабасига эришганлигингиз яна бир бор тарих зарварақларидан ўрин олди.

    Сизнинг бу оламшумул ғалабангиз – Самарқанд давлат университети жамоасини қувонтирди.

    Мен Самарқанд давлат университети номидан Сизни самимий қутлайман.  Отангиз - Ҳусниддин Бобоновга, онангиз Нурия Бобоновага ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни билдираман. Сизга таълим-тарбия берган устозларингизга раҳмат…

         Рустам ХОЛМУРОДОВ,

         Самарқанд давлат университети ректори, Сенатор,

         Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.