Самарқанд давлат университетига Метрополитен университетининг профессори Леа Мелниковова ташриф буюрди. Меҳмонни Самарқанд давлат университети  Халқаро алоқалар бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви амалга ошириш, илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда академик симпозиумларни ташкил этиш, ёш тадқиқотчиларни Прага Метрополитен университетига докторатурага ўқишга юбориш масалаларини муҳокама қилишдир.

    Шунингдек, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги фанларни инглиз тилида ўқитиш бўйича ўқув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнига жорий қилиш масалалари келишилди ва  Scopus илмий базасига кирадиган журналларида илмий мақолалар ёзиш ва нашр этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов суратлар