Бахт нима ва кимлар бахтли?

Бахт ниҳоятда катта тушунча, ҳар бир инсон ўзининг муаммосини, унинг ечимини топиш ёки даркор нарсага эришишни бахт деб билишига ҳаққи бор. Бахтли одамлар нафақат ўзлари учун, балки бошқалар учун яхшилик қилишади. Улар бировнинг холисона ҳожатини чиқарса, оғирини енгил қилса ўзларини бахтли ҳис қиладилар. Боғчага борадиган бола бир кун уйида қолса, боғчага бормаса катта бахт. Уларга бутун дунёнинг бойлиги ва қудрати керак эмас, мана шу жиҳат уларни бахтсиз одамлардан ажратиб туради.
Сиз ҳам улардек бўлишингизга ёрдам берувчи 3 омил:
1. Бахтли одам ғазабланмайди.
Улар кечиради ва унутади. Чунки улар хафагарчиликни яшириш ғазаб ва оғриқни ушлаб туришни англатишини билишади. Бундай одамлар бу нарсаларни ҳис қилишни хоҳламайди. Улар бахтли бўлишни хоҳлайди.
2. Улар шукр қилади.
Улар доимо ўзларига миннатдор бўлган ҳамма нарсани эслатиб туради. Миннатдорчилик уларнинг ҳаётининг муҳим қисмидир, шунинг учун улар стрессни енгишга, бахтли ва қониқарли бўлишга қодир.
3. Ҳаммага ҳурмат билан муомала қилади.
Одамлар ўзларини бахтли ҳис қилса ва ҳаётга ижобий нуқтаи назар билан қараса, улар бошқаларга яхшироқ муносабатда бўлади ва улар билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатади. Улар бахтни тарқатади ва бу атрофдагиларга юқади.
Лекин турфа тоифадаги одамлар борки, улар ҳам ўзини бахтли санайди, улардан яратган эгамнинг ўзи асрасин. Булар:
Бировнинг дилини вайрон қилса, қалбини яраласа ором олгувчилар;
Бировнинг муваффақиятсизлигини кўрса қувонгувчилар;
Элнинг бошига иш тушган вақтда ўз манфаатини ҳамма нарсадан устун қўювчилар;
Бировнинг оиласида нотинчлик бўлса кўнгли ёришувчилар;
Бировнинг оиласи бузилса “дўпписини осмонга отгувчилар”;
Фақир, ёрдамга муҳтож инсонларнинг устидан кулувчилар;
Сенга омад боққанини кўрса, эшитса кўнгли хуфтон бўлғувчилар;
Элнинг буюк қадриятларини йўққа чиқариб замонга тўнкаб қўювчилар;
Ўзиниг нопок ишлари билан, юзсизлиги билан дилозорлиги билан бошқаларни қалбига ҳадик солгувчилар;
Манманликни ўзининг асосий қуроли қилиб олганлар;
Бу кабиларни айтаверсак жуда кўп, яхшиси шундай нуқсонлар ҳақида кам гапирсак, зора kamaysa....
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси