Самарқанд давлат университетида Рус тили маркази очилди
Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институтида Нижний Новгород давлат лингвистика университети билан ҳамкорликда Рус тили марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Нижний Новгород давлат лингвистика университети ректори, профессор Никита Авралёв, олий таълим муассасалари вакиллари, таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари рус тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим дастурлари, илмий семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, академик алмашинувни йўлга қўйиш ҳамда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.

