Самарқанд давлат университети Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда университет ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этди ва маъруза қилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан тақдирланган профессор Оқназар Ҳасановнинг таълим ва тадқиқотлар соҳасидаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. Сўзга чиққанлар устоз олимга самимий эҳтиром билдирдилар. Кафедра мудири, профессор Оқназар Ҳасановга эсдалик совғалар топширилди.