Самарқанд давлат университетида семинар ўтказилди…

Анжуман Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиали ҳамкорлигида ташкил этилди.
Семинарда вилоят ҳокимлиги ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Бекзод Раҳматуллаев, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари Азиз Ибрагимов, Давлат бошқарув академияси Самарқанд ҳудудий филиали директори Шахриёр Холбоев, бошқарув маҳорати кафедраси мудири Лола Инагамовалар иштирок этди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари ўринбосари Фозилжон Ахатов, Самарқанд вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Манноп Ибодуллаев, СамДУ доцентлари Мухтасам Сулаймонов, ПҳДлар Дилдора Сулаймонова, Наврўзжон Маҳкамовлар мавзуга оид маъруза қилди.
Семинарни ўтказишдан асосий мақад Самарқанд вилоятидаги салоҳиятли ва истиқболли кадрлар заҳирасига киритилган номзодларнинг мавзу юзасидан билим ва кўникмаларини оширишдир.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.