Самарқанд давлат университетида қозоқ тили ва маданияти маркази очилди…
Самарқанд давлат университетида қозоқ тили ва маданияти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу марказ Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.
Тантанали тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов, Қозоғистон Миллий педагогика университети ректори Тилеп Болат, Абай вилояти ҳокими ўринбосари Адилбек Мусабаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Насимов, СамДУ филология факультети декани, профессор Жўлибой Элтазаров ва бошқалар иштирок этди.
Мазкур марказнинг очилишидан асосий мақсад ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, халқаро анжуманлар, стажировкалар ташкил этиш, қозоқ тили, маданиятини янада чуқурроқ ўрганишдан иборат.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.