Тадбирда Марказий банк томонидан таклиф этилган мутахассислар Умид Аҳмедов, Баҳора Ортиқова ва Меҳрдод Ҳожимуродовлар иштирокчиларга молиявий саводхонликнинг асосий тамойилларини ўзлаштириш ва фирибгарларнинг турли тузоқларидан эҳтиёт бўлиш бўйича тавсиялар берди. Талабалар ҳам молиявий саводхонликнинг турли жиҳатларини фаол муҳокама қилиб, ўз кўникма ва тажрибаларини оширдилар.

    Маҳорат дарси давомида талабалар ишончли пароллар ва PIN-кодларни яратишнинг асосий усулларини, шунингдек, қўшимча ҳимоя қатламини таъминлаш учун икки факторли аутентификациядан фойдаланишни ўргандилар. Шунингдек, улар фирибгарлик ва бошқа онлайн-банкинг фирибгарликларининг асосий белгиларини, уларни таниб олиш ва потенциал таҳдидларнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.