Самарқанд давлат университети “Reforma.uz” телеграм канали ва “Dalil.uz” инстаграм саҳифасида тарқалган видеохабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

    Видеода айтилаётган фуқаро Шоҳрух Рофиев Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2023 йил 21 июлдаги №99 БМ (6) сонли буйруғи билан талабалар сафидан чиқарилган. Маълумот ўрнида алоҳида таъкидлаш керакки,  бугунги кунда мазкур фуқаронинг СамДУ га умуман алоқаси йўқ бўлиб, у  ОТМ талабаси ҳисобланмайди.

    Шоҳрух Рофиев ушбу ҳолатдан норози эканлигини билдириб, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилган. 

    2024 йил 14 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суд томонидан унинг даъволари рад этилган.

    Томонларга ҳукмдан норози бўлса тегишли тартибда юқори инстанция судларига апелляция аризаси бериши мумкинлиги тушунтирилган.

    Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати барча ОАВ учун очиқ. Нохолис ахборотларни тарқатиш мақсадга мувофиқ эмас. Ахборотларни чуқурроқ ўрганиб, кейин оммага тақдим этишни тавсия этамиз. Бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.