Бугун Самарқанд давлат университети тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси мудири, профессор Бахтиёр Эргашевнинг туғилган куни.

    Тарих фанлари доктори Бахтиёр Эргашев 1958 йил Иштихон туманида туғилган.  66 ёшни қарши олган олим 44 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Бахтиёр Эргашевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.