Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни кенг нишонланди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/6570808cb9f0a-6570808cb9f0e-6570808cb9f0f-6570808cb9f10.png)
Байрам тадбири Конституция кунига бағишланган кўргазма билан танишувдан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда меҳмонларни байрам билан табриклади.
Байрам тантаналарида самарали фаолият кўрсатган 61 нафар профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларга пул мукофотлари ва университет Касаба уюшмасининг эсдалик совғалари берилганлиги эълон қилинди.
Конституция байрами педагогика таълими факультети ўқитувчи ва талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.