Назария ва амалиёт уйғунлиги…
Самарқанд давлат университети иқтисодиёт йўналиши битирувчи курс талабалари "Зарафшон текстиль" фабрикасига бизнес саёҳат уюштиришди.
Мазкур тадбир «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ҳамда Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда талаба ёшларни йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан таништириш ва уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Маълумот учун ушбу корхона 30 ортиқ трикотаж маҳсулотлари тайёрлаб, асосий қисмини экспорт қилади. 300 дан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаган.
Бизнес саёҳат давомида талабаларга фабрика иш фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.