Ўш давлат университети талабалари Ўразбу Эргашова, Айгерим Жўраева ва Меэрин Минзамидиновалар талабалар алмашинуви дастури доирасида Самарқанд давлат университетида таҳсил олишди. Бир ойлик ўқув курсини якунлаган ушбу талабаларга Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов сертификатларни топширди.

    Ўразбу Эргашова, Ўш давлат университети талабаси:

 - Бир ой давомида Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида таҳсил олдик. СамДУ талабаларига ҳавас қилдим, университет менга жуда ёқди. Яхши илмий муҳит шаклланган. Малакали профессор-ўқитувчилар дарс бермоқда. Замонавий ўқув биноларида таҳсил олишмоқда. Ўзбекистоннинг энг илғор университетида малака оширганлигимдан хурсандман. Айниқса, замонавий ИТ марказига эгалиги мени қувонтирди. Турли хил лойиҳа ва грантлар олиб бориш учун барча имкониятлар мавжуд.

    Айгерим Жўраева, Ўш давлат университети талабаси:

- Самарқанд давлат университетига келганимга бир ой бўлди. Шу вақт мобайнида «Ўзбекистон-Осиё» талабалар форуми, Осиё университетларининг ректорлар Кенгаши ва халқаро конференцияларга гувоҳ бўлдим. Ўндан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган талабалар форумида Ўш давлат университети талабалари ҳам иштирок этди. Мен бундан фахрландим. Университет раҳбарияти бизнинг яшашимиз учун хорижий талабалар турар жойидан ётоқхона ажратган. Бу ерда Германия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Корея, Хитой, Япониядан ташриф буюрган профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар билан танишиб, ўзаро фикр алмашдим. Самарқанд давлат университетида ўқиганлигимдан хурсандман.

    Меэрин Минзамидинова, Ўш давлат университети талабаси:

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.