АҚШнинг Вебстер университети президенти Жулиан Шустер бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетида бўлди. Ташриф давомида СамДУ археология ва зоология музейи, Биокимё институти янги кампуси, Муҳандислик физикаси институти, ботаника боғи ва ядро физикаси илмий лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.