Бугун Самарқанд давлат университети интеллектуал таълим тизимлари ва компьютер технологиялари факультети декани Абдусаттор Бобоёровнинг туғилган куни.

    Техника фанлари номзоди, доцент Абдусаттор Бобёров 1958-йи Қўшработ туманида туғилган. 65 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги кун муносабати билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди. 

 

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати