Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шахлохон Турдикулова ҳамда Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Отажоновлар Самарқанд давлат университетида бўлди. Ташриф давомида “Саратон касаллигига қарши дори воситалари синтези лабораторияси”, “Аккредитацияланган радиацион назорат синов лабораторияси”, “Самарқанд Квант маркази” каби лабораторияларини ташкил этиш лойиҳалари билан танишди. Шунингдек, ушбу лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама этилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.