Жорий йилнинг 14-18 август санасида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг ташаббуси билан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД), Россиянинг А.Г.Вишневский номидаги олий демография институти ва Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича йўналиши саъй-ҳаракати билан беш кун давомида Ўзбекистонда демографик таҳлил ва аҳоли прогнозларини тузиш асосларимавзусида ёзги мактаб ўтказилди. Ёзги мактабда республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 20 нафар тингловчи иштирок этди. Қатнашувчиларнинг орасида Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодий география кафедраси профессори Лутфулло Ибрагимов ҳам бор.

    Ёзги мактабда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ва Россиянинг А.Г.Вишневский номидаги олий демография институтининг халқаро экспертлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Давлат статистика қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти, Макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш институти амалиётчи мутахассислари томонидан илмий тадқиқотларни олиб бориш, Ўзбекистонда демографик ривожланиш муаммолари, демографик таҳлил усуллари, демографик прогнозлашнинг вазифалари ва усуллари, прогноз сенарийларини ишлаб чиқишга ёндашувлар масалалари бўйича илмий маърузалар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.