Самарқанд давлат университетида тарих, иқтисодиёт, психология ва филология таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи абитуриентлар учун имтиҳонлар бўлиб ўтди.

    Имтиҳонда 5 та фандан абитуриентлар билими синовдан ўтказилди. Ҳар бир фан учун абитуриентлар 40 дақиқа ичида ёзма ва оғзаки тарзда 5 тадан саволга жавоб берди.

    Шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳонлар www.camera.samdu.uz  сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Шунингдек, абитуриентларга ҳамроҳлик қилаётган ота-оналарга алоҳида хона ажратилиб, жараёнларни жонли кузатиш имконияти яратилди.

    - Қизим филология йўналишига ўқишга ҳужжат топширган. Ака-опаларига ҳавас қилиб, Самарқанд давлат университетига ўқишга киришни ният қилган, - дейди абитуриентлар дан бирининг онаси Тўлиной Хушмуродова. – Имтиҳонларга астойдил тайёрланди. Бир қадам қолди, насиб бўлса, талаба бўлди. Имтиҳон жараёнларни жонли кузатиб турибман, ҳаммаси кўнгилдагидек, адолатли тарзда ўтмоқда. Энг қувонарлиси, натижалар бугун эълон қилиниши, имтиҳон шаффоф тарзда ўтказилаётганлигидан дарак беради.  Ташкилотчиларга миннатдорлигимни билдираман.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.