Бугун Самарқанд давлат университети Қатағон қурбонлари музейи директори Музаффар Муқимов  ва  факультетлараро рус тили кафедраси доценти  Саида Атавуллаеванинг таваллуд топган куни.

    Музаффар Муқимов 1955 йил Каттақўрғон  шаҳрида туғилган. 68 ёшни қарши олган олим,  50 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    СамДУ факультетлараро рус тили кафедраси доценти Саида Атавуллаева  Бухоро шаҳрида туғилган. 56 ёшни қарши олган олима,  30 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши