Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи, доцент Дунёбек Хурсанов, халқаро ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиқлари Зарифа Эшмуродова ҳамда Дилшод Облоқуловлар СамДУ докторантлари билан учрашди.

    Семинарда диссертация ишини тайёрлаш ва унга қўйилган талаблар, илмий мақолалар ёзиш ҳамда уларни нуфузли журналларда чоп этиш бўйича сўз юритилди. Шунингдек, хорижий университетларга стажировкага юбориш, илмий лойиҳа ва грантларда иштирок этиш бўйича батафсил маълумот берилди.

    Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди. Шунингдек мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати