Бугун Самарқанд давлат университети доценти Тошмурза Раҳмоновнинг таваллуд топган куни.

    СамДУ рақамли иқтисодиёт кафедраси доценти Тошмурза Раҳмонов 1955 йилда туғилган. 68 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Тошмурза Раҳмоновни туғилган кун муносабати билан самимий муборакбод этиб, ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши.