Европа иттифоқининг ERASMUS+ томонидан молиялаштирилган INMACOM лойиҳасининг Бельгия давлатидаги Гент ва Вриже университетларида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида Самарқанд давлат университетининг  ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев ва  математик анализ кафедраси мудири доцент Ғофуржон Хасановлар иштирок этмоқда.

    Гент университети билан музокаралар натижасида томонлар ўртасида қўшма лойиҳалар тайёрлаш ҳамда профессор-ўқитувчи, докторант ва талабаларнинг стажировкаларга юбориш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, халқаро ҳамкорлик бўйича англашинув меморандумини имзолаш ҳақида сўз юритилди.

    Айни вақтда университет олимлари Вриже университети ва унинг фаолияти билан танишишмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.