Бугун Самарқанд давлат университети факультетлараро рус тили кафедраси  профессори Евгений Малиновскийнинг туғилган куни.

    Филология фанлари доктори Евгений Малиновский 1938 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. 85 ёшни қарши олган олим 62 йилдан буён  Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши