Самарқанд давлат университетига Озарбайжон давлат нефть саноат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор ўринбосари Улвия Аббосова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Эрасмус дастури доирасида Teaching mobility, Staff mobility лойиҳаларини биргаликда амалга оширишдир.

    Мулоқотда IT, геология, кимё-технология, механика, иқтисод соҳаларида ҳамкорлик қилиш келишиб олинди. Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасида академик алмашинув масалалари муҳокама қилинди. СамДУ га геология ва механика соҳалари бўйича Озарбайжон давлат нефть саноат университетининг етакчи мутахассисларини жалб қилиш борасида сўз юритилди.

    Шунингдек, СамДУ профессор-ўқитувчиларини Озарбайжон давлат нефть саноат университетининг Озарбайжон-Франция институти тажрибасини ўрганиш учун Бокуга қисқа муддатли стажировкага юбориш бўйича келишувга эришилди.

Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.