Бугун Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси доценти Бердимурод Бозоровнинг туғилган куни.

    Бердимурод Бозоров 1953 йил Оқдарё туманида туғилган. 70 ёшни қарши олган олим 43 йилдан буён  бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши