Самарқанд давлат университети география ва табиий ресурслар кафедраси таянч докторанти Жалолиддин Файзуллаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолиб деб топилди.

    Докторант ушбу грант дастури асосида дунёнинг топ-300 университетлар рўйхатига кирувчи Германиянинг Дармштадт техника университетида илмий тадқиқотларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

          

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.