Бугун Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси доценти Тошболта Бакаевнинг туғилган куни.

    Тошболта Бакаев 1957 йил Пайариқ туманида таваллуд топган. 66 ёшни қарши олган олим 43 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси доцент Тошболта Бакаевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши