Сессия давомида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш ҳамда шароитини яхшилаш энг асосий вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади:

    - Мактаб таълими соҳасидаги бугунги ислоҳотлар замирида ўқитувчини улуғлаш вазифаси ҳам турибди. Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги керак...

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар.