Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов:

"Бугун асосий масала сифатида кўрилаётган инсон ҳуқуқлари таълими, энг аввало, ёшлар ва уларнинг келажаги учун муҳим қадамдир. Ёшлар инсон ҳуқуқларидан тўла-тўкис хабардор бўлса, келгуси ҳаётда ўзига ишонган, ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билган, масъулиятли, шижоатли бўлиб етишади..."