Азиз ўқитувчи ва мураббийлар сиз бутун ҳаётингизни, ёшлигингизни, куч-қувватингизни, кўз нурингизни ёш авлод таълим тарбиясига бағишлагансиз.

    Бугун Сизнинг ўқувчиларингиз орасида фан номзоди ва докторлари, профессорлар, давлат ва жамоат арбоблари, машҳур спортчилар борлигини ҳақли равишда эътироф этамиз.

    Сиз ўз муаллимлик фаолиятингиз давомида бир-неча минглаб мурғак қалбларнинг ҳаёт йўлини илм-маърифат нури билан ёритгансиз.

    Халқимиз, Ватанимиз Сиз азиз устозлар билан ҳақли равишда фахрланади.
    Сизнинг олдингизда бош эгиб таъзим қиламиз.

    Байрамингиз муборак бўлсин.
    Ҳамиша шогирдлар, фарзанду набиралар, элимиз ардоғида бўлинг.
    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.