Бунда “Scopus  базасидан фойдаланиш имкониятларини ошириш”, “Scopus  Journal Finder ёрдамида соҳага оид журналлар топиш имкониятлари”, “SciVal  базаси ва ундан фойдаланиш” мавзулари бўйича маърузалар қилинди.

    - Scopus  – бу маълумотлар базаси дунё бўйлаб турли фанлар бўйича нашрларни қамраб олган платформа ҳисобланади, - дейди Самарқанд давлат университети доценти Лутфулло Ибрагимов. -  Унинг таркиби   22 000 дан ортиқ журналлар; 280 номдаги савдо нашрлар; 562 китоблар церияси; 8 миллиондан ортиқ конференция материаллари ва 60 миллиондан ортиқ қайдлар киритилган. Scopus томонидан индексланган журналлар мустаҳкамлигининг энг машҳур кўрсаткичи квартил ҳисобланади. Унда тўртта квартил мавжуд: Булар Q1, Q2, Q3, Q4. Scopus асосан инглиз тилидаги журналларга йўналтирилган маълумотлар кўпроқ бўлади…

    - SciVal – тадқиқот олами бўйлаб саёҳат қилиш, иш фаолиятини бошқариш ва таҳлил қилиш учун оптимал режани ишлаб чиқиш, - дейди Самарқанд давлат университети доценти Хуршид Тошпўлатов. - SciVal – бунинг учун Scopus  базасидаги 1996 йилдан ҳозирги вақтга қадар бўлган маълумотлардан фойдаланади.  SciVal 12 000 дан ортиқ тадқиқот институтлари ва 230 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларнинг тадқиқот натижаларига тез ва осон кириш имконини беради. Бунда тадқиқот натижаларини тасаввур қилиш, бошқалар билан таққослаш, ҳамкорликдаги тадқиқотларни  ривожлантириш ва тадқиқот тенденцияларини таҳлил қилиш мумкин.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.