Оролга бориш Қора денгизга боришдан кўра мушкул бўлиб қолган бир пайтда ҳайрон бўлиб қолдик:

- Ахир, денгиз бор эди-ку, нега у бирдан йўқ бўлиб қолди? Денгизнинг йўқолиши мумкин эмас?! - дея ўрдан қирга чопқиллаб қолдик.
Бироқ Оролнинг шунча жойи йўқ бўлиб кетганини ўз кўзи билан кўрмаган одам ҳали ҳам ишонмайди. Ахир, ўн йиллар бурун Орол бўйи дам олиш маскани учун сотиладиган йўлланмалар қўлма-қўл эди, ўзимизнинг "Артегимиз" деб аталган "Роҳат" пионер лагерида кўпчилик ўсмир ёшлар дам оларди. Республиканинг обрўли ташкилотлари ва идоралари денгиз бўйидаги ерларни бўлиб олишиб, мармар ва бетондан иморатлар солина бошлади.
Орол Ўзбекистоннинг илгариги раҳбарларнинг севимли масканига айланди. Бироқ, денгиз қоча бошлаганида, кемалар қумга чўкаётганда биринчи бўлиб каламушлар қочгандек, раҳбарлар ҳам қочиб қолишди.
Ўрозбой Абдураҳмоновнинг "Орол қандай қуриди" китобидан