Арча безаш – аслида кимнинг байрами?
Бу ҳақида қандай илмий қарашлар мавжуд?
Айримлар ҳозирда арча безаш байрамининг илдизларини зўр бериб насронийлик билан боғлашга уринаётир. Аслида арча безашнинг насронийликка алоқаси йўқ! Бундай тушунчалар кейинги даврлар маҳсулидир. Эътибор берсангиз арча насронийлик юзага келган Фаластинда ҳам, Мисрда ҳам ўсмайди! Ўрта Ер денгизи атрофида яшаган биринчи христианлар пингвин ёки кенгуруни кўра олмагани сингари арчани кўришларининг сира иложи бўлмаган.
3 минг йилдан олдинги даврларда туркийлар аждодлари арчани уч бурчак шаклида доимо яратувчи саналган Кўк Тенгри макони - Осмонга ишора қилувчи қутлуғ оғоч (дарахт) деб санашган. Сибир, Олтой атрофида ҳам турклар арчага бағишлаб байрамлар ўтказишган, уни уйга “таклиф” қилиб, турли нарса-матолар билан чиройли безашган, атрофида чироқлар ёқиб, рақсга тушишган. Ҳанузгача ўзбеклар орасида сақланиб қолган урф - зиёратга борилган жойдаги дарахтга рангли ип боғлаш одати шундан қолган.
Туркларнинг “Қор бобо” си ҳам бўлган. Аёз бобо дейилган оқсоқолнинг қадимги варианти оқ соқоли оёғига тушиб турадиган Улкан бобо кўринишида бўлган.
Руслар “ёлка” деган арча асли “ел” дарахтидир. Аҳамиятлиси, унга ўхшаш садр ёки қарағай (кедр, сосна) бу байрамга алоқасиз деб билинади. Бу термин нафақат туркча “эл” (халқ) ни балким, кўкка интилган “йўл” ни ҳам англатади.
25 декабрь куни қадимги турклар ёз ва қиш мунозарасининг ёз фойдасига ўзгарганини нишонлаб байрам қилишган ва улкан арча атрофида айланишган (бошингдан айланайин, айланай тушунчалари шундан қолган). Арча атрофида айланиб “каравай-каравай” айтилдиган русча маросим қўшиғида асли шу туркча одатнинг сақланиб қолганлигидан бир нишонадир.
Эркин Мусурмонов
Самарқанд давлат университети доценти,
филология фанлари доктори

