Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) томонидан хотин-қизларни ядро фани ва технологияси соҳасидаги таълим ва касбий фаолиятга жалб этиш, шунингдек, мазкур соҳада гендер мувозанатини таъминлаш мақсадида “IAEA Marie Skłodowska-Curie Fellowship Programme” (MSCFP) стипендия дастури амалга оширилмоқда.

Мазкур дастур доирасида 2026/2027 ва 2027/2028 ўқув йиллари учун ядро соҳаси бўйича магистратура дастурларида таҳсил олиш истагида бўлган талаба-қизлар учун стипендиялар ажратилади.

Дастур доирасида:

  • ядро фани ва технологияси билан боғлиқ магистратура дастурларида таҳсил олиш имконияти;

  • ядро соҳасида билим ва касбий кўникмаларни ривожлантириш имконияти;

  • келгусида атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида фаолият юритиш учун зарур академик тайёргарлик олиш имконияти тақдим этилади.

2026 йилги стипендия дастури учун номзодларни кўрсатиш 2026 йил 1 сентябрдан 31 октябргача давом этади.

Ядро фани, технологияси ва атом энергетикаси соҳасида магистратура босқичида таҳсил олиш ҳамда келгусидаги касбий фаолиятини ушбу йўналиш билан боғлаш истагида бўлган талаба-қизларни мазкур стипендия дастурида иштирок этишга таклиф этамиз.

Дастур, иштирок этиш талаблари, магистратура йўналишлари бўйича батафсил маълумотни Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин: www.iaea.org/MSCFP.

Танловда иштирок этиш ва номзодингизни илгари суриш учун университетнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасига мурожаат қилинг.