Россия Федератсияси Ҳукумати стипендияси асосида магистратура ва аспирантура дастурлари учун танлов эълон қилинади!

М.Ф. Решетнёв номидаги Сибир давлат фан ва технологиялар университети Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабаларини Россия Федератсияси Ҳукумат квотаси (давлат стипендияси) асосида магистратура ёки аспирантура дастурларида таҳсил олиш учун танловда иштирок этишга таклиф этади.
Танлов доирасида қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
- Танланган мутахассислик бўйича бепул таълим (бутун ўқиш даври давомида);
- Ҳар ойлик академик стипендия, ўқишдаги натижалардан қатъи назар;
- Ётоқхона билан таъминланиш (университетда бўш жой мавжуд бўлса).
Эслатма: Қуйидаги харажатлар танлов доирасига киритилмайди:
- Йўл харажатлари;
- Яшаш харажатлари;
- Ихтиёрий тиббий суғурта полиси;
- Виза тўлови;
- Тиббий кўрик ва дактилоскопия (бармоқ излари) харажатлари.
Таълим жараёни: 2026-йил сентябр ойида бошланади.
Керакли ҳужжатлар рўйхати билан 2-Иловада танишишингиз мумкин.
Танловда иштирок этиш учун аризалар (3-Илова)