ЭРАСМУС+МОБИЛИТЙ ГРАНТ ДАСТУРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Эрасмус+ мобилитй алмашинув дастури асосида университет илмий ходимлари учун учун грант дастурини эълон қилади
Туркиянинг Эскишаҳар Османгази университети 2025-йил 21-25-июл кунлари Эрасмус+ К171 мобилитй алмашинув дастури асосида Самарқанд давлат университети академик ходимлари учун 5 кунлик грант стажировкаларини амалга ошириш учун танлов эълон қилади. Бориш-келиш ва яшаш ҳаражатлари грант маблағлари ҳисобидан қопланади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
1. Самарқанд давлат университети ходими бўлиши.
2. Эрасмус+ дастурида иштирок этиш учун онлайн ариза.
3. Инглиз тилидаги CВ. (намуна ЭВРОПАСС )
4. СамДУ томонидан тавсиянома.
5. Номзод, СамДУ ва қабул қилувчи университет томонидан имзоланган 3 томонлама келишув шартномаси
6. Иловада талаб этилган томонлар ўртасида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳа.(намуна илова этилади)
Ариза топшириш муддати: 2025-йил 25-июнгача.
Қўшимча маълумот учун халқаро ҳамкорлик бошқармасига мурожаат қилинг: irossu1420@gmail.com