Япониянинг Сока университети 2026-ўқув йилининг баҳорги (апрел–июл) семестридан бошлаб талаба-алмашинув дастури доирасида номзодлар қабул қилиниши эълон қилади.

    Қабул қилинган талабалар faqatgina ётоқхона билан таъминланади.

    Мобилити алмашинув дастури учун талаблар:

  • Университетнинг бакалавриат ёки магистратура босқичи талабаси эканлигини тасдиқловчи маълумотнома;

  • Талабанинг таҳсил олаётган институти, факультети ёки бўлими бошлиғи номидан билдиришнома;

  • Талабанинг CV/резюмеси.

    Эслатма:

    Сока университетида алмашинув асосида таҳсил олиш истагида бўлган талабалар факультет ёки институт томонидан Халқаро ҳамкорлик бошқармаси тавсияси асосида номзод сифатида тақдим этилиши лозим.

Номзод тавсия этилгандан сўнг, талабанинг электрон манзилига анкета тўлдириш талаблари ҳақида маълумот юборилади. Ушбу анкетани белгиланган муддатгача тўлдириш шарт.

Талабалар ўқилаётган йўналишлари бўйича ушбу семестрда ўтиладиган фанлар ёки уларга мос фанларни берилган ҳавола орқали топишлари керак бўлади.

Ариза топшириш муддати:

  • Номзодларни тавсия этиш охирги муддат: 15-октябрь, 2025-йил

  • Анкеталарни топшириш охирги муддат: 31-октябрь, 2025-йил

Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин:
https://www.soka.ac.jp/en/admissions/exchange

Таҳсил олиш истагида бўлган талабалар номзоди Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан тавсия этилади. Ҳужжат топширишдан олдин мазкур бошқармага келиб учрашишингиз сўралади.