Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида 2022 йил куз (2023 йил баҳори) семестр алмашинув дастури бакалавриат ва магистратура талабалари учун гранд эълон қилади. CNU Yeosu кампусида “Интенсив корейс тили курсларини” бошлаган.

    Дастур ҳақида батафсил маълумотларни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин:

    https://international.jnu.ac.kr/Inbound/Incoming/FactSheet

    Дастур ФАҚАТ бакалавриат талабалари учун. Талабалар фақат корейс тилини ўрганмоқчи бўлса, улар тўртта корейс тили ва иккита корейс маъданияти бўйича дарсларда қатнашиб, жами 18 кредит (3 кредит * 6 курс) олишлари мумкин. Дастурда Yeosu кампусини танлаш талаб этилади.

    Дастур  бакалавриат ва магистратура талабалари учун. 2023 йил баҳорги семестр курслари рўйхати 2023-йил январ ойи охирида мавжуд бўлади. Бакалавриат талабалари 6 тагача (1 курс, 3 кредит, жами 18 кредит) ва магистратура талабалари 3 та курсни (1 курс, 3 кредит, жами 9 кредит) танлаши мумкин.

    CNU томонидан сўнгги беш йил давомида таклиф қилинган инглиз тили курсларини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин:

    https://international.jnu.ac.kr/Academic/Schedule

    Ариза топширмоқчи бўлган номзодлар рўйҳати 2022-йил 30-октябргача СамДУ Халқаро бўлимида шакллантирилади ва номзодлар (халқаро бўлим рўйҳатида бўлмаган талабарнинг аризалари қабул қилинмайди) 20-ноябргача қуйидаги ҳавола орқали ариза топширишлари талаб этилади:

    https://international.jnu.ac.kr/Program/ExStdNomination.aspx