Озарбайжондаги Марокаш ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ва техник таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура йўналишларида грант-стипендия олиш учун танлов эълон қилди.

    Таълим француз тилида бўлганлиги боис, номзодлар Ўзбекистондаги халқаро тил марказларида (Франция маданият маркази ёки Француз алянси) имтиҳон топширишлари керак.

    Танловда иштирок этиш учун тавсия этилган номзодлар мустақил равишда Марокаш халқаро ҳамкорлик агентлиги (www.amci.ma) веб-сайтида батафсил маълумотлар билан танишиб, талабномани тўлдириши ва ўқишга кириш тизимидан он-лине тарзда ўтиши керак.

    Ҳужжат топширишнинг охирги муддати – 2022-йил 30-сентябр.

    Хужжатлар Марокаш Подшоҳлигининг Баку шаҳридаги дипломатиc ваколатхонасига оʻз вақтида етказилиши учун 2022-йил 10-сентябрдан кечиктирилмаган ҳолда, Вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси xab@edu.uz электрон почта манзилига ҳам юборилиши талаб этилади.

    Ҳужжатлар Вазирликка университетнинг расмий хати билан топширилиши лозим.