Табиий фанлар соҳасида фаолият олиб бораётган тадқиқотчиларга тақдим этиладиган ЮНЕСCО ва Экваториал Гвинея томонидан жорий этилган мукофотга 2022-йил учун танлов эълон.

    Халқаро мукофот ЮНЕСКО ташкилотига аъзо-давлатлардан танлаб олинган, табиий фанлар соҳасида инсон ҳаётини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган илмий тадқиқот ишланмалари ва лойиҳалари бўйича иш олиб бораётган номзодларга  тақдим этилади.

    Мукофот миқдори 350.000 АҚШ долларини ташкил этади ва танловда муваффақиятли қатнашган уч нафар номзод ўртасида тенг тақсимланади ва диплом ҳамда ҳайкалча билан тақдирланади.

    Мукофотга тавсия этилган номзодлар халқаро ҳайъат тавсияси асосида ЮНЕСCО Бош директори томонидан танлаб олинади.

    ЮНЕСCО/Экваториал Гвинея мукофоти учун танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйида келтирилган ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ҳамда ариза варақаларини тўлдиришлари керак:

    https://unesco/org/account-request

    Ҳужжат топшириш муддати: 2022-йил 15-ноябр.

    Танловда қатнашиш учун номзодлар учун зарур ҳужжатлар:

- ариза варақаси;

- номзоднинг мукофот мақсадларига қўшган ҳиссаси бўйича (1000 сўздан  ошмаган ҳолда) ахборот;

- номзоднинг илмий-амалий фаолияти бўйича қисқача маълумот;

- номзоднинг муҳим 10 та илмий нашрларининг рўйхати.