Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Маржона Маликованинг отаси, Самарқанд давлат университети доценти Абдумажид Хуррамов билан суҳбат

    -Аввало, фарзандингизни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганидан олган таассуротларингиз қандай? Қизингиз мукофотни Президентимиздан қабул қилиб олди...

    -Давлатимиз раҳбарига катта раҳмат. Мени таниган ҳамма танишларим, яқинлар, ёр-биродарлар табриклашди. Барчага фарзандлари ортидан шунақа қутловлар эшитиш насиб этсин. Бутун оиламиз хурсанд бўлди.  Ота сифатида фарзандимнинг эришган ютуқларидан қувонаман. Қизим билан фахрланаман

    Қизим 7 ёшидан бошлаб шахматга  қизиқади. Онаси билан шахмат ўйнаганимизни кўриб ўрганган. Маржона ҳеч қачон  бирорта шахмат фигурасининг қандай юришини биздан сўрамаган. Ўйинни кузатиб билиб олган.  Кейин маҳалламиздаги тўгаракка қатнай бошлади. 8 ёшида вилоят мусобақасида 1-ўринни олиб, Тошкентга борди. Шундан бери ҳар йили республика биринчиликларида ва ҳар хил мусобақаларда иштирок этиб келади.

    -Унинг мағлубиятини қандай қабул қиласиз?

    -Ота-онага оғир бўлади, ҳатто, нима еб-нима ичаётганингизни ҳам билмай қоласиз. Яна бир фарзандим теннис спорт тури билан шуғулланади. У билан ҳам шундай бўлади. Ҳар иккалаовининг мусобақалардаги иштирокини ўзгача ҳаяжон билан кузатамиз.

    -Маржонананинг Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги иштирокига тўхталсангиз?

    -Олимпиадани катта қизиқиш билан кузатдик. Биз билан бирга бутун Ўзбекистон кўрди, десам янглишмаган бўламан. Ҳар кунги ўйиндан кейин оила даврасида, яқинлар билан натижаларни муҳокама қилиб борардик. Олимпиадада қизлар гуруҳи биринчи марта қатнашса-да ёмон ўйнамади. Ўғил болалар жамоаси чиқишлари эса таҳсинга лойиқ бўлди.

    -Фарзандингиз мусобақаларда узоқ вақт  уйдан йироқда бўлади…  

    -Соғинаман, албатта, лекин ҳозир технология жуда ривожланган давр. Бемалол онлайн кўриб, гаплашиш имкони бор. Шунинг учун бу ҳолат нисбатан енгил кечади.

    -44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидан сўнг фарзандининг шахматчи бўлишини истовчи ота-оналар жуда кўпайди. Уларга қандай маслаҳат ва тавсиялар берган бўлардингиз?

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди
Шавкат Акрамов олган суратлар.