2015 йилда қабул қилинган БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ РФ Кемерово вилоятининг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан атроф-муҳитни яхшилаш бўйича экологик лойиҳалар ва талабалар ташаббусларининг халқаро танлови эълон қилинади. Ушбу танлов Халқаро Ер куни (20 март, 22 апрель) ва Халқаро атроф-муҳит ва эколог кунига (5 июнь) бағишланади.

    Танловнинг мақсади кундалик ҳаётга, таълим ва турмуш тарзига экологик тоза ёндашувни тарғиб қилиш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва янги барқарор яшил иқтисодиётни яратиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

    Танловнинг мавзулари - Энг яхши экомаркетинг лойиҳаси; Энг яхши эко-муҳандислик ечими; Университет инфратузилмасидаги энг яхши экологик инновациялар; Табиий биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича энг яхши эко ташаббус; Аҳолига экологик таълим бериш бўйича энг яхши эко-кўнгиллилар ташаббуси.

    Танловда иштирок этиш учун ушбу веб-саҳифадаги рўйхатдан ўтиб: ввв.ноц42.рф  2022 йил 16 майгача атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича экологик ташаббус лойиҳасини тавсифловчи файлни илова қилиш талаб этилади.

    Танлов ғолиблари қимматбаҳо ва рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади.

    Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53,  irossu1420@gmail.com