Лишайниклар турли субстратларда ўсади ва у ерларда аста-секин органик моддалар тўплаб, юқори ўсимликларнинг ўсишига замин яратади. Кўпчиликга номаълум, мураккаб симбиётик организмларнинг ўзига хос гуруҳи қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика, парфюмерия саноатида, атроф-муҳитнинг экологик параметрларини баҳолашда, ушбу гуруҳ организмларининг биогеотсенотик аҳамияти алоҳида ўрин тутади. Улар тупроқ ҳосил қилувчи фактор ҳисобланади, чунки унинг фаолияти натижасида пайдо бўладиган кислота ҳар қандай тошларни ва тоғ жинсларини нуратади. Яъни лишайниклар уларнинг майдаланиб тупроққа айланишига сабаб бўлади. Умрининг узунлиги, муҳит шароитларига ҳам талабчанлиги ва унинг ноқулай таъсирига чидамли лишайникларнинг баъзи биогиотсенозларда асосий компонент бўлишига сабаб бўлади. Лишайникларларнинг у ёки бу биогиотсеноз флорасидаги аҳамияти лишайник коэффициенти орқали белгиланади, бу эса лишайник турлари сонининг юксак ўсимликлар турлари сонига муносабатини билдиради. Бу коэффитсиент қанчалик юқори бўлса, маълум бир ҳудудда лишайниклар шунчалик юқори аҳамият касб этади. Лишайникларнинг тарқалиш чегаралари бир қатор сабабларга, шу жумладан, ҳавонинг ифлосланиш даражасига ҳам боғлиқ. Шунга кўра улар ҳаво тозалигини кўрсатувчи индикатор бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ифлосланган ҳавонинг лишайникларга салбий таъсир кўрсатадиган таркибий қисмлари: олтингугурт диоксиди (СО2), азот оксиди, углерод оксиди, фтор бирикмалари ва бошқалар. С этра риа исландиса лишайникнинг таркибида крахмалга ўхшаш углеводлар тўпланади. Шунинг учун, уни овқат билан истеъмол қилса бўлади. Кўплаб лишайникларнинг шифобахш хусусиятлари, шунингдек, А, Б 1, Б 2, Б 12, С, Д витаминлари таркиби билан изоҳланади. С этра риа исландиса ҳам доривор мақсадларда фойдаланилади. Бу лишайник истеъмол қилишдан олдин иссиқ сув билан ювилади, шунда унинг таркибидаги кислоталар кетиб, тозаланади ва аччиғи йўқолади. Озиқ-овқатда ишлатиладиган лишайникларга Манна лишайниги ҳам киради. Ундан ташқари уй ҳайвонларига ҳам лишайниклардан ем сифатида фойдаланиш мумкин. Масалан ягел (Сладониа ) Аспициалия эскулинта ва Асписилия алъпино-дзерторумтур лишайниклар ишлатилади. Уларнинг талломи эркин, майда, шарсимон бўлаклардан иборат бўлиб, ҳаво қуруқ вақтларда шамол билан учиб бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтади ва тарқалиб, ер бетини босади. Унинг қалинлиги баъзи чуқур ерларда 10-15 см га етади. Бу лишайник медицинада ҳам ишлатилади. Бундай лишайникларга пармелия ва пелтигериялар ҳам киради. Шимолий тундрада ўсувчи сетрария кукуллатадан витамин С олинади. “Дуб моҳи” деб аталадиган эверния лрунастрий лишайнигида хушбўй моддалар кўп бўлганлигидан, у парфюмерия саноатида эфир мойи олиш учун хом ашё сифатида фойлаланилади ва ундан «Шипр» атри ва одиколони тайёрланади. Бу лишайникдан Туркия ва Мисрда нонни хушбўй қилувчи модда сифатида фойдаланилади. Лишайниклардан иқтисодий фойдаланишнинг яна бир соҳаси бу фармацевтика. У юқори молекуляр оғирликдаги органик бирикмалар

лишайникларининг талломи таркиби - "лишайник кислоталари" тахминан 230 дан ортиқ бактериостатик ва антибактериал хусусиятларига эга. Уснат натрий инфекцияланган яраларни, трофик яраларни, куйишларни даволашда ташқи томондан ишлатилади. Бу глюкоза кондитер саноатидагина эмас, тиббиётда ҳам катта аҳамиятга эга. Бир центнер қуруқ сетрария исландика лишайнигидан таркибида 65 - 75% глукоза бўлган 1с патока, ундан эса, 70 kg.ga яқин глюкоза кристали олинади. Лишайникнинг кладония ва сетрария турларидан 80 - 86% ли спирт олиш мумкин. Ўрта денгизга яқин Азор ва Канар оролларида кўп тарқалган лишайникларнинг Роччела турларидан лакмус ва орсейл бўёқлари олинади. Лакмус олиш учун лишайнклар майдаланиб сувга қорилади ва унга озроқ аммиак қўшилади. Бу қоришма махсус бактериялар воситаси билан ачийди, ачиган қоришма тўқ-қизил рангга бўлади. Агар унга ишқор қўшилса, кўк рангга киради. Россияда лакмус тайёрлаш учун тундрада кўп тарқалган охролехиа тартареа лишайнигидан фойдаланилади. Лишайниклар орасида заҳарли турлари ҳам учрайди. Шимолда ўсувчи летария вулпина деган заҳарли лишайникни, овчилар бўриларни заҳарлаш учун ишлатади. Лишайниклар одамга деярли ҳеч қандай зарар келтирмайди. Улар дарахт пўстлоқларида яшаб, унинг ҳисобига озиқланади, аммо дарахтниниг тирик тўқималарига зарар етказмайди. Лекин улар дарахтлардаги ясмиқчаларнинг сиртини бир мунча беркитиб қўяди, бунинг натижасида дарахт танасида ҳаво алмашинуви бироз оғирлашади. Лишайникларнинг дарахт қобиғида яшаши баъзи зарарли ҳашоратлар учун қулай шароит туғдиради, ҳашоратлар дарахтга ва унинг пўстига уя қўяди. Шунинг учун ҳам дарахт танасидаги лишайникларни йўқотиш тавсия этилади. Умрининг узунлиги, муҳит шароитларига ҳам талабчанлиги ва унинг ноқулай таъсирига чидамли лишайникларинг баъзи биогиотсенозларда асосий компонент бўлишига сабаб бўлади. Лишайникларларнинг у ёки бу биогиотсеноз флорасидаги аҳамияти лишайник коэффитсиенти орқали белгиланади, бу эса лишайник турлари сонининг юксак ўсим ликлар турлари сонига муносабатини билдиради. Бу коэффитсиент қанчалик юқори бўлса, маълум бир ҳудудда лишайниклар шунчалик юқори аҳамият касб этади. Хулоса қилиб айтганда, лишайниклар табиат учун фойдали балким инсон фаолиятида озиқ-овқат, дори-дармон, парфумерия, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланиланиш бўйича манба ҳисобланади ва ундан унумли фойдаланишни ҳозирги замон тажрибаси тақозо этади.

 

Маъсуджон Норқулов,

Самарқанд давлат университети докторанти