М.Ф. Решетнев номидаги Сибир давлат фан ва технология университети Самарқанд давлат университети талабаларини хорижлик талабалар учун давлат стипендиялари танловида иштирок этишга таклиф қилади. Квота тақдим этиладиган номзодлар Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан магистратурада ўқиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

    Давлат стипендияси қуйидагиларни ўз ичига олади:

    Танланган мутахассислик бўйича бутун давр мобайнида бепул таълим;

    Ойлик академик стипендия;

    Ётоқхона билан таъминлаш;

    Ўқиш муддати: 2 йил (2023-2024)

    Иштирок этиш учун аризалар 2022-йил 15-октябргача reshetnevuniversity@yandex.ru  электрон манзили орқали қабул қилинади.

    Ариза учун талаб қилинадиган ҳужжатлар намунавий вариантда илова этилади.