Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (12 та ўрин) ва докторлик (ПҳД, 10 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча харажатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади.

    Ўқишни муваффаққиятли тамомлаганлар янги ташкил этиладиган Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказида ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади.

    Хужжатлар 2022 йилнинг 31 июлигача қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз ва ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин:

    Телефонлар: (+998) 97 136-35-07; (+998) 90 139-90-07; (+998) 90 045-42-28; (+998) 93 562-76-25