Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, профессор Нормурод Файзуллаевнинг ҳаммуалифлигидаги “Бифункционал катализоторларда енгил углеводларнинг ароматланиши” номли монографияси Германиянинг ЛАМБEРТ нашриётида чоп этилди.

    Ушбу монографияда енгил углеводородлардан ароматик углеводородлар олиш бўйича мамлакатимизда ва хорижий давлатларда олиб борилаётган кўп сонли илмий тадқиқот ишларининг натижалари умумлаштирилган. Бундан ташқари монографияда ҳар хил усулларда турли таркибли ЮКС катализаторлари композициясини синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий ва текстур хоссаларини ўрганиш натижалари асосида ароматлаш унуми ва селективлиги юқори бўлган катализаторлар атрофлича ўрганиб чиқилган.  Шунингдек, нефть йўлдош газларидан ароматик углеводородлар олиш технологияси ёритилган. Монография магистрлар, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва шу соҳада ишлайдиган илмий ҳамда илмий - техник ходимлар учун мўлжалланган

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.