2026-йил 12–13-ноябр кунлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Трендс ин Cомпутатионал анд Cогнитиве Энгинееринг” (ТCCЕ 2026) мавзусидаги ВИИИ халқаро илмий конференсия бўлиб ўтади.

Университет ташаббуси билан хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий марказлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган анжуман анъанавий ва онлайн шаклда ўтказилади. Конференсияда сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, когнитив фанлар, квант тизимлари, математик моделлаштириш, сигналларга ишлов бериш ва киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.

Анжуман илмий тажриба алмашиш, фанлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва замонавий технологияларнинг амалий ечимларини тақдим этишга хизмат қилади. Конференсия материалларини Спрингер нашриётининг Сcопус базасида индексланувчи “Леcтуре Нотес ин Нетwоркс анд Сйстемс” туркумида чоп этиш режалаштирилган.

Олимлар, докторантлар, ёш тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари иштирок этишга таклиф этилади.

Батафсил маълумот: https://tcce2026.uz/